Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
1 июлдан бошлаб Хоразм вилоятида ҳам жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлаш босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. Троллейбусларда бир йўловчи учун йўлкира ҳақи 3000 сўм этиб белгиланди. Оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлган багажни ташиш учун бир марталик тўлов 4000 сўмни ташкил этади.
Хоразм вилоятида жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлаш босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Хоразм вилояти ҳокимининг 18 июндаги қарорига муофиқ, биринчи босқичда 1 июлдан SHI-4, SHI -5, SHI -7, SHI -13, SHI -18, SHI -19 ва SHI -28 автобус йўналишлари, шунингдек, Т1-сонли «Урганч шаҳри — Хива шаҳри» троллейбус йўналишида нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади. Ушбу йўналишларда тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинади.
Иккинчи босқичда эса қолган автобус ва троллейбус йўналишларида брутто-шартномалар расмийлаштирилганидан кейин ушбу тартиб жорий этилади. Шундан сўнг йўлкира ҳақини тўлаш ҳам тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.
Шунингдек, қарор билан троллейбусларда бир йўловчи учун йўлкира ҳақи 3000 сўм (ҚҚС билан) этиб белгиланди. Оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлган багажни ташиш учун бир марталик тўлов 4000 сўмни ташкил этади.
Бундан ташқари, электрон тўлов тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида D215 «Урганч — Хива» автомобил йўли бўйлаб жойлашган бекатлар инфратузилмасини такомиллаштириш ҳам режалаштирилган. Хусусан, чипталарни харид қилиш учун инфокиосклар ўрнатилади, зарур техник воситалар ва электр таъминоти қувватлари билан таъминлаш чоралари кўрилади.
Мавзуга оид
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
18:30 / 29.04.2026
Самарқандда 1 майдан жамоат транспортида йўлкира нархи ошади
09:23 / 28.04.2026