Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камералар қайд этган қоидабузарликлар ва жарималар ҳақида интернет орқали билиш мумкин бўлади
Тошкент ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилар чорраҳалардаги камералар қайд этган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилгани тўғрисида маълумот олиши мумкин бўлган махсус сайтни ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун ташкил қилинган брифинг вақтида бошқарма инспектори Алишер Абдуқодиров маълум қилган.
«Ҳайдовчилар сайтда шахсий кабинет очиши мумкин бўлади. Бунинг учун паспорт маълумотлари ҳамда мобил телефон рақами киритилиши талаб этилади. Шахсий кабинетда ҳайдовчи ўзининг қандай турдаги қоида бузгани ва унга белгиланган жарима ҳақида билиб олиши мумкин бўлади», — деган у журналистларга.
Ушбу сайт қачондан иш бошлаши аниқ эмас, унинг очилиши яқин ойларга мўлжалланган.
Қайд қилинган кадрларнинг почта орқали юборилаётган оқ-қора фотосуратлардан фарқли равишда рангли бўлиши кутилмоқда.
Бугунги кунда шаҳардаги 115та чорраҳага ўрнатилган камералар, аввалгидек, одатдаги тартибда ишлаб турибди ва қоидабузарликларни қайд этмоқда.
Мавзуга оид
10:51 / 04.12.2020
Ўзбекистонда ҳам ўзи билан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб юрмаганлик учун жарималар бекор қилиниши мумкин
15:47 / 27.03.2017
«AlPay». Йўлдаги қоидабузарликлар учун жарималарни уйдан тўлашнинг яна бир воситаси
18:00 / 16.03.2017
Камералар шу вақтгача Тошкент кўчаларида 10 мингдан ортиқ қоида бузилиш ҳолатини қайд этди
19:26 / 14.03.2017