Иқтисодиёт | 15:47 / 27.03.2017
9394
1 дақиқада ўқилади

«AlPay». Йўлдаги қоидабузарликлар учун жарималарни уйдан тўлашнинг яна бир воситаси

АТ «Алоқабанк» йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида келиб чиқадиган жарималарни тўлаш хизматини жорий қилди. 

Эндиликда «AlPay» фойдаланувчилари йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида жорий қилинадиган жарималарни уйдан чиқмаган ҳолда, ўзларининг мобил телефонлари орқали тўлашлари мумкин. 

Бунинг учун “Хизматлар тўловлари” – “Давлат ва коммунал тўловлари” – “Жарималарни тўлаш” бўлимларига кириш талаб этилади. Сўнгра почтадан келган қарор рақамини ҳамда тўлов суммаси киритилади. Маълумотлар текширилганидан кейин (жарима тури, қарор рақами ва бошқалар.) ҳамда тўлов тасдиқланганидан сўнг жаримага тўловни амалга ошириш мумкин.

Тўловни бир мартадан бутунлай ёки қисман, «AlPay» мобил тизимига киритилган бир нечта пластик карталар орқали амалга ошириш мумкин. (Энг кам миқдорида 10 000 сўм).

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид