21:08 / 01.04.2017
9559

Ғиёсжон Бобоев Дзюдо бўйича Тбилиси Гран-присида олтин медални қўлга киритди

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При турнирининг иккинчи кунида -73 кг вазн тоифасида курашлар бўлиб ўтди..

МОҚ матбуот хизмати берган хабарга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Ғиёсжон Бобоев Гран-прининг олтин медалини қўлга киритган.

Финалгача Эрон, Нидерландия ва Канада вакилларини мағлубиятга учратиб, финалда швециялик Томми Макиасга қарши татамига чиқиб ғалаба қозонди.

Top