Жамият | 11:44 / 03.04.2017
16153
2 дақиқада ўқилади

Энг йиғлоқи чақалоқлар қаерда яшаши аниқланди

Уорик университетилик тадқиқотчилар гуруҳи энг йиғлоқи ва энг хотиржам болалар қаерда яшашини аниқлади. Тадқиқот натижалари The Journal of Pediatrics журналида чоп этилди.

Тадқиқотчилар турли давлатларда яшовчи 8700 дан ортиқ чақалоқ ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб чиқишди. 

Маълум бўлишича, энг йиғлоқи чақалоқлар Буюк Британия, Италия, Канада ва Нидерландияда, энг тинч болалар эса - Дания, Германия ва Японияда истиқомат қилар экан. Йиғи вақти болаларнинг санчиб оғришидан азият чекиши вақтига боғлиқ бўлган. Масалан, Буюк Британияда бундан 1-2 ҳафталик ёшдаги 28 фоиз чақалоқ азият чеккан бўлса, Канадада – 3-4 ҳафталик чақалоқларнинг 34,1 фоизи. Энг пастки кўрсаткичлар Дания ва Германияда қайд этилди (мос равишда 3-4 ҳафталикда 5,5 фоиз ҳамда 3-4 ҳафталикда 6,7 фоиз).

Тадқиқотчилар бундай фарққа нима сабаб бўлганини аниқлай олишмади. Улар ота-оналарнинг чақалоқ ҳақида қайғуриши ва генетик омилларга боғлиқ бўлиши мумкин. Олимларнинг фикрича, навбатдаги тадқиқотлар дунёнинг баъзи давлатларидаги болалар нима сабабдан санчиб оғриш ҳолатларидан камроқ азият чекишига ойдинлик киритиши мумкин. 

Мавзуга оид