Жаҳон | 07:35 / 05.04.2017
3640
1 дақиқада ўқилади

Португалияда пиротехника воситалари фабрикасидаги портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Португалияда 4 апрелда пиротехника воситалари ишлаб чиқарилувчи оилавий фабрикада юз берган портлаш оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди, яна 3 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда

Қутқарувчиларнинг айтишича, бедарак йўқолганларни тирик топишга имкониятлар жуда оз: кичик фабрикадаги ёнғин ҳали ҳам давом этмоқда. 

Барча ҳалок бўлганлар фабрикага эгалик қилган оиланинг аъзолари бўлган. Умумий ҳисобда фабрикада 15 киши ишлаган.

Воқеа Лиссабондан 350 км узоқликда жойлашган Ламегу шаҳри яқинидаги қишлоқда жойлашган фабрикада юз берган. Портлаш сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид