Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Сурияда 72 соатлик ярашув тартибини киритишга чақирди
БМТ АҚШ, Россия, Туркия ва Эронни Сурияда 3 кунлик гуманитар ярашув тартибини киритишда кўмаклашишга чақирди. Бу ҳақда БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Ян Эгеланн Сурияда гуманитар масалалар бўйича мақсадли гуруҳнинг Женевада ўтган навбатдаги йиғилиши якунларига кўра маълум қилди.
"Бизга 1 миллион кишига кўмак кўрсатишимиз учун БМТнинг апрель-май ойлари учун гуманитар режасига "яшил чироқ" керак. Бу бизга яқин кунларда керак", деб айтди Эгеланн.
Унинг айтишича, йиғилишда БМТ Сурияни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро гуруҳ давлатларига, жумладан, АҚШ, Россия ва Туркияга ўт очишни тўхтатиш тартибига амал қилишни кафолатловчи давлатлар сифатида гуманитар ёрдамни етказиш учун имкон тақдим қилиш чақириғи билан мурожаат қилди.
Эгеланн Идлибдаги кимёвий ҳужум ортида кимлар турганини аниқлаш бўйича тергов ўтказилаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.
"Кимёвий қуролдан болалар ҳалок бўлаётган уруш жирканчдир", деб таъкидлаб ўтди Эгеланн.
Мавзуга оид
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026