Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Сурия авиабазасига 59 та ракета зарбаси (фото)
7 апрель кунига ўтар кечаси АҚШ Суриянинг Хомс вилоятидаги ҳукумат ҳарбийлари назоратида бўлган Шайрот аэродромига зарба берди. Бу суриялик ҳарбийлар томонидан Идлибда кимёвий қурол ишлатилганига жавобан юз берди. АҚШ ўзининг ҳарбий кемаларидан 59 та “Томагавк” қанотли ракеталарини учирган. Дональд Трамп ўтказилган амалиётдан сўнг баёнот билан чиқди.
Reuters’нинг хабар беришича, АҚШ ракета зарбалари туфайли тўрт нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлган. Маълумотларга кўра, Америка қанотли ракеталари ёрдамида қилинган ҳужум туфайли Сурия ҲҲК базаси бутунлай вайрон этилган. Сурия мудофаа вазирлиги ушбу ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча расмий баёнот бермади.
Қуйида ракеталар учирилиши тасвирланган фотосуратлар тақдим этилади.







Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45 / 17.06.2026