Фан-техника | 19:56 / 07.04.2017
11854
3 дақиқада ўқилади

«Мерседес» S-Class ичини ўзгартирди ва автопилотни қўшди

Mercedes-Benz компанияси қайта ишланган S-Class ҳақида янги маълумотларни ошкор этди ҳамда ички кўриниши тасвирланган суратларни эълон қилди (расмий фотосуратларда автомобиль рули ёпиқ, бироқ «Авторевю» газетаси руль очиқ ҳолатда турганига оид бир неча тасвирларни тақдим этди). Модель ярим автоном бошқарув тизимига эга бўлди.

«Автопилот» автомобилни шосседа бошқариши мумкин. Ҳайдовчи маълум бир полосани кўрсатиши кифоя, шундан сўнг хавфсизликка ишонч ҳосил қилган электроника ҳам тегишли ҳаракатларни амалга ошира олади.

Бундан ташқари, тизим автоном ҳаракат вақтида GPS маълумотларига таянади ва тезликни аввалдан пасайтириши мумкин. Электроника йўл белгиларини фарқлаш функциясига эга бўлгани учун тезликни чекловларга асосан ўзгартириш имконига эга.

S-Class’нинг яна бир янги тизими Car-to-X бўлиб, у автомобилни ҳайдовчининг бошқа машиналари ва йўл инфратузилмаси билан “мулоқоти”га мўлжалланган. Биринчи ҳолатда бу турли ҳаракатлар ҳақида маълум алишиш бўлса, иккинчисида – светофорнинг қизил чироғи ҳақида маълумот беришдир.

Шунингдек S-Class кўринмайдиган ҳудудларни назорат қилиш бўйича фаол тизим билан жиҳозланади. У соатига 200 километргача қадар бўлган тезликда ишлайди, кичик тезликда эса (30 километргача) ён томондан тўқнашув хавфи остида автоматик тарзда тўхташи мумкин. Янгиликда смартфондан фаоллаштириш мумкин бўлган автотураргоҳга жойлаштириш функцияси ҳам бўлади – автомобиль илова ёрдамида белгиланган жойда тўхташи ёки автотураргоҳдан олиб чиқилиши мумкин.

Модель хавфсизлик тизими рўйхати Evasive Steering Assist функциясига ҳам эга бўлади. Бу фавқулодда ҳолатларда руль бошқарувига автоматик тарзда аралашишдир – шу тариқа электроника ҳайдовчига тўқнашувдан қочишга ёрдам беради. Бироқ у фақатгина ҳаракат ҳайдовчи томонидан амалга оширилсагина ишлайди.

Аввалроқ «Мередесес» модель моторидаги ўзгаришлар ҳақида маълум қилганди. Унга кўра, моделда 4,7 литрли “саккизталик” ўрнига тўрт литрли иккита турбинага эга V8 пайдо бўлади. 

Тахминларга кўра, янгиланган S-Class премьераси апрель ойида Шанхай ёки Нью-Йоркдаги автошоуда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид