Фан-техника | 20:37 / 08.04.2017
15710
1 дақиқада ўқилади

Infiniti янги йўлтанламасининг дизайнини ошкор қилди

Фото: motor.ru

Infiniti компанияси QX80 Monograph деб аталган катта концептуал йўлтанламас моделининг илк суратларини чоп этди. Бу модел кейинги авлоддаги QX80 моделининг концепти ҳисобланади. Автомобилнинг илк намойиши Нью-Йорк моторшоусида бўлиб ўтади.

Прототип Infiniti‘нинг Япониядаги Ацуги шаҳридаги дизайн-студиясида яратилган. Машинанинг ташқи кўриниши QX Sport Inspiration прототипи услубида яратилган. 

Кейинги авлод QX80 модели 8 цилиндрли двигателдан маҳрум бўлади. Унинг ўрнини ҳозирда Q50 седани ва Q60 купесига ўрнатилувчи 6 цилиндрли турбирланган двигатель эгаллайди. Мотор версиясига қараб 300 ёки 405 от кучи беради.

Мавзуга оид