Жаҳон | 20:32 / 09.04.2017
122285
2 дақиқада ўқилади

Фото: Стокҳолм теракти ижрочилигида гумонланаётган ўзбекистонликнинг шахси маълум қилинди

7 апрель куни Стокҳолм терактидан кейин ушбу теракт ижрочиси сифатида гумон қилиниб қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқароси бўлиб, унинг исми-шарифи Раҳмат Оқиловдир. Бу ҳақда Швециядаги Expressen нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, Оқилов 2014 йилнинг ноябрида Швециядан бошпана сўраб мурожаат этган. 2016 йилнинг июнида ҳукумат унинг сўровини рад этган ва кейинчалик уни депортация қилиш бўйича суд қарори чиқарилган. Шундан сўнг Оқилов бедарак кетган ва у қидирувга берилган.

Газетанинг ёзишича, гумонланувчи ижтимоий тармоқлар орқали ИШИД билан алоқада бўлиб турган, у шунингдек, портловчи қурилмалар билан ишлашдан ҳам хабардор бўлган.

Полициядагилар текширувлар ушбу гумонланувчи ҳақиқатдан ҳам теракт ижрочиси эканини кўрсатаётгани ҳақида айтишган.

7 апрель куни Spendrups компаниясига тегишли бўлган ўғирлаб кетилган юк машинаси Стокҳолм марказидаги Дроттнинггатан кўчасида одамлар устига ҳайдалди. Ушбу ҳодиса оқибатида 15 киши жароҳат олди ва 4 киши ҳалок бўлди.

 

Мавзуга оид