Ўзбекистон Стокҳолм ва Ҳелсингборгда савдо уйларини очмоқчи
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавот маҳсулотлари Швецияга тўғридан тўғри экспорт қилинади.
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Швеция Миллий савдо кенгаши томонидан уюштирилган ҳўл мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб беришга бағишланган вебинарда мамлакатимизнинг етакчи экспортчи компаниялари вакилларининг иштироки ташкил этилди.
Швеция ва умуман олганда Скандинавия мамлакатлари бозори мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиш учун жозибадор бўлиб, ушбу давлатлардаги импорт нархлари жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан юқорилиги билан ажралиб туради.
Тадбирда Ўзбекистонда етиштириладиган мева ва сабзавот маҳсулотлари Швецияга асосан Нидерландия, Испания ва Италия давлатлари орқали кириб келаётганлиги маълум қилинди. Шу сабабли, истиқболда бевосита экспорт товарларини етказиш мақсадида Стокҳолм ва Ҳелсингборг шаҳарларида озиқ-овқат ва мева-сабзавот учун омборхоналар ва савдо уйларини очиш таклифлари билдирилди.
Швециялик шериклар ҳўл мева ва сабзавот маҳсулотлари импорти учун талаб этиладиган тариф ва нотариф чоралар, йирик савдо тармоқлари билан ишлаш тартиби бўйича тақдимот ўтказишди.
Вебинар давомида, шунингдек, Швеция Миллий савдо кенгашининг Open Trade Gate дастури доирасида ўзбекистонлик кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлаш ҳамда экспортёр компаниялар ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
08:20 / 13.12.2024
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига нархларни назорат қилиб боришни топширди
07:40 / 02.12.2024
Савдо корхоналари 10 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди
13:37 / 25.11.2024
Россиянинг йирик чакана савдо тармоғи Ўзбекистон маҳсулотларини экспорт қилмоқчи
13:20 / 16.11.2024