Тиллерсон: АҚШ Шимолий Корея раҳбариятини ағдармоқчи эмас
АҚШ маъмурияти Шимолий Кореянинг ички ишларига аралашмоқчи эмас Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ABC телеканалига берган интервьюсида айтган.
"Бизда Шимолий Кореядаги тузумни ўзгартириш ниятимиз йўқ, бу бизнинг мақсад эмас. Бизнинг мақсад Корея яриморолини ядровий қуролдан холи қилиш", деб айтди Тиллерсон.
Унинг айтишича, АҚШ-Хитой саммитида Хитой раиси Си Цзиньпин "вазият янги жиддийлик ва таҳдид даражасига етганига рози эканлигини айтган". "Си Цзиньпин Пхеньянга унинг ядровий қуролга эҳтиёжига муносабатини ўзгартириш мақсадида таъсир қилишни қўллаб-қувватлашни истайди", деб айтган Тиллерсон ҳамда Вашингтон Пекиндан кейинги ҳаракатларни кутиб қолишини таъкидлаб ўтган.
Тиллерсоннинг яна бир бор таъкидлашича, Шимолий Кореянинг ракета-ядровий дастури АҚШда жиддий хавотир уйғотмоқда. "Биз Пхеньянга ракета-ядровий дастурнинг тўхтатилишини исташимизни аниқ билдирдик", деб ўз сўзларини якунлаган АҚШ давлат котиби.
Мавзуга оид
10:48
АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва яхшироқ. Сиёсий қарорлар буни барбод қилиши мумкинми?
10:30
АҚШ Украинага 425 млн долларлик янги ёрдам пакетини тақдим этмоқда
19:01 / 01.11.2024
АҚШ партиялари сайлов кампаниясига қанча пул сарфлагани ҳисоблаб чиқилди
09:50 / 01.11.2024