Жамият | 15:48 / 10.04.2017
8515
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда Marketing premium 2017 тантанали маросими бўлиб ўтди

2017 йилнинг 8 апрель куни Тошкентдаги City Palace’да MARKETING PREMIUM 2017 тантанали маросими бўлиб ўтди. Тадбир “Миллий маркетинг маркази” корхоналари Ассоциацияси ва Потребитель.uz  ҳамжамияти томонидан ташкил этилди. Тадбир дастурида – Ассоциация аъзолари ва АDWEEK экспертларини таништириш ва Потребитель.uz ҳамжамияти халқ рейтинглари етакчиларини тақдирлаш маросими асосий ўринни эгаллади.

Потребитель.uz ҳамжамиятида маркетинг тадқиқотлари дастурининг дастлабки якунлари сарҳисоб қилинди. Бизнес учун бу қулай маркетинг услуби бўлиб, унинг ёрдамида таҳлил ва ишни амалга ошириш мумкин. Ҳар ҳафта гуруҳда учтадан бештага қадар бўлган рейтинглар ташкил этилади.

Номинацияларда қуйидагилар ғолиб чиқишди:

1. Таом етказиб беришдаги энг яхши сервис - Bringo.uz

2. Интернет хизматлари бўйича энг яхши провайдер - Turon Telecom

3. Энг мазали пицца - Московская пицца

4. Базмлар учун энг яхши мусиқачилар - Соната ва Темур Каримов

5. Рақсга тушиш майдонига эга энг яхши ресторан - China Town

6. Энг яхши караоке - Рандеву

7. Энг яхши электрон тўлов тизими - Payme

8. Такси бўйича энг оммабоп сервис - My Taxi

9. Энг оммабоп шарбат - Bliss

10. Энг яхши суши ва роллар - Yaponamama

11. Байрам дастурхони учун энг яхши шарбат - VIKO

12. Хоналар ўртасидаги эшикларни сотиш бўйича энг яхши савдо нуқтаси - Home Market

13. Ҳовузга эга энг яхши дам олиш ҳудуди - Edem & Chimgan

14. Энг яхши колбаса маҳсулотлари - Мастер Деликатесов

15. Болалар ҳордиғи учун энг яхши ёзги оромгоҳ - Happy Summer

16. Энг яхши йогурт - Kamilka

17. Энг яхши чой - Ahmad Tea

Алоҳида «Истеъмолчи билан мулоқот» учун белгиси Scalaris Media компанияси томонидан таъсис этилган бўлиб, у гуруҳда доимий тарзда бўлиб, истеъмолчилар шикоятига жавоб берувчи, муаммоларни ҳал этадиган ва фаол равишда муҳокамаларда иштирок этадиган вакилларга бағишланган.

Зафар Ҳошимов,  Korzinka.uz - 270 муҳокама

Виктория Абдурахимова, Next Mall - 90 муҳокама

Ораз Абдуразаков, Beeline– 80 муҳокама

Олим Мехматов,  Ucell – 160 муҳокама

Сарвар Сайдуллаев, Uzonline – 80 муҳокама

Тадбирда шунингдек, Потребитель.уз оммабоплик рейтингида етакчи позицияларни эгаллаган раҳбар ва маркетологларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Ассоциация фаолияти ва унинг режалари ҳақида батафсил маълумотни nmc.uz сайти орқали билиб олиш мумкин.

Мавзуга оид