Жамият | 19:24 / 10.04.2017
9582
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги жоме масжидлар имом хатиблари ота-оналар билан суҳбат ўтказишмоқда

Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати имом” жоме масжиди имом ноиби Ҳабибуллоҳ Абдураззоқов Олмазор туманида жойлашган “Шифокорлар”, “Чимбой” маҳаллаларидаги хонадонларда бўлиб, ота-оналар, ўқувчи-фарзандлар билан суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.

Инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли, бўлишининг муҳим омили – илмга эътибор эканини таъкидлади. Шунингдек, имом ноиб баъзи ёшларнинг таълимга эътиборсиз муносабатда бўлиб, ўқишга бормаслиги ачинарли ҳолат эканини урғулади. Ота-оналар ўз фарзандининг одоб-ахлоқи, таълим-тарбиясига масъул эканини, дарс вақтида беҳуда ишларга чалғимай, бор диққат-эътиборини ўқишга жалб этишга қаратиб ўтди.

"Шайх Зиёвуддинхон" жоме масжиди имом-хатиби Эрдон Эсонов ҳам Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Улуғбек” маҳалласида жойлашган кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар хонадонига кириб, улар билан мулоқотда бўлди. 

Суҳбат асносида имом-хатиб янги чоп этилган маърифий ва бадиий адабиётлардан совға қилди.

Мавзуга оид