Жаҳон | 14:57 / 11.04.2017
6535
2 дақиқада ўқилади

2016 йилда Россияда МДҲ давлатлари фуқаролари иштирокидаги қанча терактнинг олди олингани айтилди

Россияда ўтган йилда МДҲ давлатларидан бўлган шахслар иштирокидаги ўн олтита терактнинг олди олинди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси йиғилишида маълум қилди.

"Ўтган йилнинг ўзидаёқ Москва, Санкт-Петербург, Красноярск, Екатеринбург, Тула, Уфа, Сочи, Новосибирск ва Нижний Новгород шаҳарларида 16 терактнинг олди олинди. Гуруҳ иштирокчи МДҲ давлатлари фуқаролари бўлишган, халқаро террорчилик ташкилотларининг 46 та бўлинмаси йўқ қилинди", - дея хабар берди Бортников.

Унинг таъкидлашича, ФХХ бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда огоҳлантирувчи ва тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширмоқда, улар террорчилар ҳужумига йўл қўймасликка йўналтирилган.

"Терроризмни молиявий ва бошқа ресурслар орқали қўллаб-қувватлаш, қурол-яроғ ва портловчи моддалар ноқонуний айланмаси бўйича йўлакларни фош этиш ва фаолиятига нуқта қўйиш бўйича ишни давом эттириш талаб этилмоқда", - дея айтиб ўтган у.

Бортниковнинг фикрича, яна бир муҳим вазифа терроризм мафкураси ва террорчилик фаолиятига муҳожирларни жалб қилишга қарши курашишдир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид