Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
Тегишли қонун Владимир Путин томонидан имзоланди.
Россия президенти Владимир Путин мигрантлар учун божларни ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади, жумладан, Россия фуқаролигини расмийлаштириш учун 12 баравар миқдорида. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.
Қонун мигрантлар учун божларни оширишни назарда тутади, жумладан: Россия фуқаролигини расмийлаштиришда 12 баравар - 4,2 мингдан 50 минг рублгача; вақтинчалик яшаш учун рухсатномани расмийлаштиришда 8 баравар - 1920 рублдан 15 минг рублгача; яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришда 5 баравар - 6 мингдан 30 минг рублгача.
Мигрантларни ишга жалб қилиш рухсатномасини бериш учун ҳам бож миқдори оширилади - ҳар бир хорижий мутахассис учун 15 минг рублгача.
Қонун илгари СССР фуқаролари бўлган ва ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини кўчириш бўйича давлат дастурида иштирок этаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиш учун бож тўлашдан озод қилади.
Шунингдек, Россия учун қизиқиш уйғотадиган деб эътироф этилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзолари вақтинча яшаш учун рухсатнома ёки яшаш гувоҳномасини олишда давлат божини тўлашдан озод қилинади.