"Яшил" электр энергиясининг жаҳон миқёсидаги улуши ошди
Қуёш, шамол ва биомасса энергияси нархи тезкор суръатларда пасайиб бормоқда, уларнинг дунё миқёсидаги улуши эса худди шундай суръатларда ўсмоқда. Ўтган йили дунёдаги энергия қувватининг асосий қисми айнан қайта тикланувчи энергетика улушига тўғри келди.
2016 йилда қайта тикланувчи энергия элкетростанциялари қурилишига кетадиган харажатлар бутун дунё бўйлаб 23 фоизга (241,6 миллиард долларгача) пасайди. Киритилган қувват эса, 2015 йилга нисбатан 8 фоизга ўсган. Олинаётган "яшил" электр энергияси улуши эса биринчи марта умумжаҳон миқёсидаги ишлаб чиқаришнинг тўққиздан бир даражасидан ошиб, бир йилда 10,3 фоиздан 11,3 фоизга ўсди. Бундай муҳим даврий воқеа ҳақида БМТда хабар берилди.
Ўтган йили сайёрада 138,5 гигаватт қувватли қайта тикланувчи энергетика йўлга қўйилган эди. Бу жорий йилда киритилган барча қувватларнинг 55 фоизини ташкил қилди. Иссиқлик, атом электр станциялари ва йирик ГЭСлар биргаликда бор-йўғи 45 фоизни берди. Натижада қайта тикланувчи энергия улуши атиги бир йилда умумжаҳон истеъмолида 10,3 фоиздан 11,3 фоизга ўсди. Бундан кейин ҳам ўсиш суръатлари шундай бўлиши кутилмоқда.
Янги 138,5 гигаватт қувватнинг 75 ГВт қуёш электр станциясига тўғри келади. Шамол электр станцияларига эса - 54 ГВт. Қуёш энергетикаси биринчи марта шамол энергияси позициясига яқинлашмоқда. Бунга сабаб унинг сўнгги йиллардаги баҳоси шамол энергетикасига қараганда тезроқ қисқармоқда. Рўй бераётган воқеалар яқин келажакда атом ва иссиқлик энергетикасига рақобат муҳитини келтириб чиқаради (АҚШда АЭС ёпила бошлаган).
Мавзуга оид
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
23:12 / 12.12.2024
Самарқандда 5,5 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинди
18:33 / 03.12.2024
Тошкентда 4 декабр куни электр таъминотидан узиладиган ҳудудлар маълум қилинди
19:04 / 02.12.2024