Bloomberg: Британия шамол электр станциялари ишламаслиги учун миллиардлаб пул сарфламоқда
Мамлакатда охирги 5 йилда шамол энергетикаси объектлари 2 баробарга кўпайган, лекин энерготармоқларни қуриш суръати сезиларли даражада ортда қолмоқда. Натижада ҳукумат шамол электр станцияларининг ишламаслиги учун операторларга пул тўлашга мажбур бўляпти, чунки ишлаб чиқариладиган энергияни истеъмолчига йўналтириш имконсиз.
Буюк Британия ҳукумати 2024 йил бошидан бери мамлакатдаги шамол электр станциялари ишламаслиги учун 1 миллиард фунт стерлингдан ортиқ маблағ сарфлади, деб хабар беради Bloomberg.
Қайд этилишича, Буюк Британияда охирги 5 йил ичида шамол энергетикаси объектлари сони 2 баробарга ошган ва кейинги беш йилда ҳам худди шунчага ошиши керак эди. Шу билан бирга, шамол электр станциялари учун энерготармоқларни қуриш электр станцияларни қуриш суръатларидан сезиларли даражада ортда қолмоқда. Натижада, Британия ҳукумати операторларга шамол электр станциялари ишламаслиги учун пул тўлашга мажбур бўлмоқда, чунки улар томонидан ишлаб чиқариладиган энергияни истеъмолчига йўналтириш имконсиз.
Мамлакатда электр энергияси етишмовчилигини қоплаш мақсадида ҳукумат газ электр станцияларига юкламаларни оширишга ёки қайтадан ишга туширишга мажбур бўлмоқда. Бу эса Британияни атмосферага зарарли газлар чиқарилишини камайтириш бўйича мақсадларидан узоқлаштирмоқда.
«Шамол электр станцияларининг ишламай тургани учун тўланаётган пуллар охир-оқибат истеъмолчилар елкасига тушади ва электр қимматлашишда давом этади», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:14
Миробод прокурори электр энергиясини тежаш бўйича рейд ўтказди. Тармоқ соатига 19 980 сўмлик юкламадан халос қилинган
20:18 / 30.11.2024
Энергетика соҳасидаги сусткашлик учун 14 нафар ҳокимга ҳайфсан берилди
17:32 / 30.11.2024
Буюк Британияда астма хуружларига қарши янги дори ишлаб чиқилди
16:29 / 28.11.2024