Лукашенко АҚШнинг тажовузкор ташқи сиёсатини танқид қилди
Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Суриядаги ҳарбий объектларга берган ракета зарбаларига изоҳ бераркан, давлатлар ички муаммоларини тажовузкор ташқи сиёсати ҳисобига ҳал қилмасликлари кераклигини айтди.
Лукашенко бу фикрларни "Речицадрев" компанияси меҳнат жамоаси билан мулоқоти вақтида айтиб ўтди.
"Мен ракета зарбалари ҳақида билганимда, жуда афсусландим. Ички масалаларни тажовузкор ташқи сиёсат ҳисобига ҳал қилиш – бу ечим эмас. Бугун Америка бир ўзи ва ҳаттоки НАТО бўйича ўзининг энг яқин иттифоқдошлари билан ҳам бутун дунёни ағдара ёки бошқара олмайди. Нафсни тийиб, катта манфаатларинг бўлган масалалар билан шуғулланиш керак. Бу манфаатлар эса биринчи навбатда Шимолий Америкададир", деб айтган Лукашенко.
Лукашенко матбуот хизмати маълумотларига кўра, Беларусь етакчиси Дональд Трамп халқ томондан АҚШ президенти этиб сайлангани, бироқ мамлакатнинг сиёсий элитаси ва парламенти унга қарши чиқишга ҳаракат қилаётганига эътибор қаратди. Бу вазиятда АҚШ етакчиси сайловолди кампанияси вақтида фуқароларга берган ваъдаларни бажаришга уринмоқда, бироқ бу ташаббусларнинг амалга оширилиши ҳар қандай йўл билан тўхтатилмоқда.
"У мамлакатни бошқара олишини исботлаши керак. У ерда эса бунга халақит қилишмоқда, бунга йўл беришмаяпти. Ва шунда ички сиёсий масалаларни ҳал қилиш ва одамларга ёқиш учун тугма босилади", деб таъкидлаб ўтди Лукашенко.
Лукашенконинг айтишича, Сурияда содир этилган кимёвий ҳужум билан боғлиқ маълумотлар шубҳалидир ва шунинг учун ракета зарбасини беришдан олдин вазиятни батафсил тафтиш қилиш керак эди.
Мавзуга оид
22:22 / 23.12.2024
Россиянинг Суриядаги базалари: улар ёпилса, нима бўлади?
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024