Иқтисодиёт | 07:45 / 11.04.2017
8485
1 дақиқада ўқилади

Tesla қиймати бўйича АҚШнинг энг йирик автокомпаниясига айланди

Электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla авиакомпанияси капиталлашуви ҳажми бўйича General Motors корпорациясини ортда қолдириб, бу кўрсаткич бўйича АҚШдаги энг йирик автокомпанияга айланди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Ахборот агентлигининг маълум қилишича, Tesla’нинг акциялари 3,7 фоизга кўтарилиб, унинг бозор нархи 51 млрд долларгача ошган.  

Компания GM’дан тахминан 1,7 млрд доллар қимматроққа баҳоланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид