Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда олтин билан тўлдирилган машинага ҳужум уюштирилди
Франциянинг Лион шаҳрида номаълум шахслар олтин билан тўлдирилган машинага ҳужум қилишди. Бу ҳолат шунга ўхшаш ҳодисадан тўрт ой ўтиб яна қайтарилди, деб хабар бермоқда Lyonmag нашри.
Нашрнинг ёзишича, чоршанба куни эрталаб автоматлар билан қуролланган номаълум шахслар машинани ўраб олган. Улар кўзлаган нарсаларини олишгандан сўнг, фургонни ёқиб юборишди ҳамда воқеа жойидан яширинишди.
Полиция ҳодиса юз берган жойни ўраб олди, вертолёт етиб келган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Нашрнинг таъкидлашича, худди шундай ҳолат ўтган йилнинг декабрида ҳам кузатилганди. Ўшанда тахминан 10 нафар номаълум шахс 2,5 миллион евролик олтинни ўмариб кетган.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026