Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой юқори тезликдаги алоқанинг илк сунъий йўлдошини учирганини маълум қилди
Фото: China Xinhua News
Хитойда ўта тезкор интернетга мўлжалланган "Шицзянь-13" сунъий йўлдоши Сичуань вилоятидаги Сичан космодромидан орбитага учирилди. "Синьхуа" ахборот агентлигининг маълум қилишича, сунъий йўлдош самолёт ва тезюрар поездларда интернетда HD-видеони кўришни таъминлай олади.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, сунъий йўлдош Хитойнинг аввалги барча сунъий йўлдошларининг умумий ўтказиш қобилиятидан каттароқ ўтказиш қобилиятига эга. Сунъий йўлдош яқин 15 йил давомида геостационар орбитада қолади ва бутун Хитойни қопловчи глобал Wi-Fi тармоғи яратиш мақсадида орбитага учириладиган бир қатор сунъий йўлдошларнинг бир қисми бўлади.
Хитойнинг миллий мудофаа учун фан, технология ва саноат давлат бошқармасининг маълум қилишича, бу тармоқда интернетга уланиш тезлиги 20 Гб/сонияга яқинни ташкил қилади.
Маълумотларга кўра, сунъий йўлдош Хитой коинот технологиялари академияси муҳандислари томондан яратилган. Таъкидланишича, янги сунъий йўлдош ёрдамида, жумладан табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар вақтида бориш қийин бўлган ҳудудларда қутқарувчилар учун алоқа таъминланади.
Хитой ҳукумати сунъий йўлдошларнинг кейинги учирилиш саналарини ошкор қилмаган. Шуниси маълумки, 2017 йилда бундай парвозлардан олтита бўлади, тармоқ эса 2025 йилгача тўлиқ ишлай бошлайди.
Мавзуга оид
07:43 / 13.03.2026
14 йил орбитада бўлган NASA сунъий йўлдоши Ерга қайтмоқда
07:17 / 19.02.2026
Яширинишга жой йўқ: ҳарбийларга реал вақтда маълумот берадиган қудратли сунъий йўлдошлар
18:25 / 16.02.2026
«Мирзо Улуғбек» илмий сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин
22:37 / 02.02.2026