Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX ракетаси Starlink интернети учун сунъий йўлдошларнинг навбатдаги гуруҳини орбитага олиб чиқди
Falcon 9 ташувчи ракетаси ёрдамида Starlink интернет қопламаси тизимининг глобал тармоғи учун яна 21 та кичик ҳажмли сунъий йўлдошлар орбитага учирилди.

Фото: SpaceX
Falcon 9 ташувчи ракетаси 31 декабр куни Starlink интернет қопламаси тизимининг глобал тармоғи учун яна 21 та сунъий йўлдошни орбитага муваффақиятли олиб чиқди, деб хабар беради SpaceX компанияси.
Ракеталар Флоридадаги Канаверал бурнида жойлашган Кеннеди номидаги Космик марказнинг 39А старт майдончасидан учирилган. Тахминан бир соатдан кейин ташуви ракетанинг иккинчи поғонасидан ажралган сунъий йўлдошлар орбитага чиққан.
Сунъий йўлдошларни учириш доирасида ташувчи ракетанинг 16-маротаба фойдаланилган кўп марталик поғонаси Атлантикадаги Just Read the Instructions денгиз платформасига вертикал қўнишни амалга оширган.
2019 йил майдан бери SpaceX компанияси Starlink лойиҳаси доирасида 7,6 мингдан ортиқ шу каби сунъий йўлдошлари орбитага учирди. Уларнинг бир қисми ишдан чиққан ёки орбитадан оғишган. Ҳозирда 6,9 мингдан зиёд аппарат орбитада соз ҳолатда фаолият юритмоқда.
Аввалроқ SpaceX компанияси 2024 йилда 134 та ракета учиргани— бу янги жаҳон рекорди экани тўғрисида хабар берилганди. Йил охиригача яна учта миссия режалаштирилгани, шу боис уларнинг сони 137 тага етиши мумкинлиги айтилган эди. Бироқ компания ўтган йилги ютуғидан аллақачон ўзиб кетган – 98 та парвоз.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қирғизистондан 5,2 млрд сўмлик тилла буюмларни ноқонуний олиб келган шахс ушланди
Ўзбекистон | 09:22
-
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади
Ўзбекистон | 09:04
-
Ҳокимият органларида ички назорат тизими такомиллаштирилади
Ўзбекистон | 09:01
-
Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб экологик технология асосида молибденни қайта ишламоқда
Ўзбекистон | 09:00
Мавзуга оид

18:49 / 13.07.2025
SpaceX Исроилга тегишли алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

21:52 / 04.07.2025
Boeing 2,8 млрд доллар эвазига Пентагонга иккита сунъий йўлдош етказиб беради

18:34 / 03.07.2025
Ўзбекистон осмонида қаторлашиб учаётган жисмлар кўринди. «Ўзбеккосмос» ҳолатни тушунтириб берди

14:50 / 28.06.2025