Жаҳон | 18:23 / 12.04.2017
6080
1 дақиқада ўқилади

Олланд: Франция Идлибда кимёвий қуролни Асад қўллаганига доир далилларга эга

Франция Сурия ҳукумати кучларининг 4 апрель куни Идлиб вилоятида кимёвий хуружни амалга оширганини исботловчи маълумотларга эга. Франция президенти Франсуа Олланд Le Monde нашрига берган интервьюда шундай баёнот берди.

"Ушбу ҳолатда кимёвий қуролдан фойдаланилганига ишончимиз комил. У Шайрот базасидан учган самолётдан ташланган. Биздаги маълумотларга кўра, у тасодифан ёки масъулиятсизлик туфайли ёки қўрқитиш мақсадида қўлланилмаган", - деган Олланд. 

Унинг сўзларига кўра, зарба "тактик мақсадлар"ни кўзлаб амалга оширилган. "Америкаликлар ҳам бунга шубҳа қилишмаяпти", - деган президент.

Француз давлати етакчиси, шунингдек, 4 апрелдаги воқеалар уюштирилган, деган тахминларни ҳам инкор этди. "Мен буни фитна деб ўйламайман. Бу тузумнинг жазога тортилмаслик ҳисси юқори", - дея фикр юритган Олланд. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид