“Асака банк” томонидан Жиззахнинг боғдорчилик ва узумчилиги қўллаб-қувватланмоқда
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида Жиззах вилоятида ҳам мева-сабзовот, узум етиштириш ва уларни сақлаш, қайта ишлаш ҳамда экспорт қилиш ҳажми йилдан йилга ортиб бормоқда. Бунда вилоятдаги боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг ҳиссаси катта бўлмоқда. Ҳар бир қарич ердан самарали ва омилкорлик билан фойдаланаётган қишлоқ мулкдорлари кейинги вақтда маҳсулот сифатини ҳамда ҳосилдорликни ошириш, бозорларимизнинг мўл-кўллигини таъминлаш, нарх-наволарни арзонлашувига эришишга астойидил ҳаракат қилишмоқда. Бунда уларни қўллаб-қувватлашда тижорат банкларининг ўрни жуда катта.
Хусусан, акционерлик тижорат “Асака банк” томонидан республика миқёсида узумчиликни ривожлантириш мақсадида 2016 йилда жами 158 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиб, шундан Жиззах вилоятининг улуши 7,3 млрд сўмни ташкил қилади.
Кредитлар ажратишда янги узумзорларни ташкил этиш, эскиларини реконструкция қилиш, мева ва узум маҳсулотларини сақлаш учун замонавий музлаткичлар, узум маҳсулотларини қуритиш, қайта ишлаш, узумзорларни махсус техникалар ёрдамида ҳайдаш ва соҳага доир бошқа мақсадларни амалга оширишга аҳамият берилмоқда.
2017 йилда узумчиликни янада ривожлантириш ҳамда янгидан янги узум боғлари ташкил қилиш мақсадида “Асака банк” томонидан республика миқёсида жами 100.0 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кўзда тутилган бўлиб бу, ўз навбатида, бозорларимиз тўкин сочинлигига халқ фаровонлигини яхшилашга хизмат қилади.
Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан республикамизнинг кўпгина ҳудудларида, жумладан, Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида жорий йил давомида 1879 гектар ер майдонида янги токзорлар барпо қилиш режалаштирилган. Туманда ташкил этилган “Янгиобод Узум Сервис” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирмасига 500 гектар ер майдони ажратилган. Ушбу ер майдонларида узумнинг иқлимбоп “хўраки” нави экилмоқда. Туманда биринчи маротаба симбағаз усулида 90 гектар ер майдонига узум кўчатлари экилди. Шунингдек, ушбу токзорлардан унумли фойланиш мақсадида ток қатор орасига сабзавот ва полиз экинлари экилган бўлиб, ҳудуд иқлими ҳисобга олинган холда қўшимча тарзда дуккакли ўсимликлар экиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, “Янгиобод Узум Сервис” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирмаси фақатгина узум етиштириш билан чекланиб қолмасдан тумандаги мева ва узум маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва қуритиш мақсадида замонавий технологиялар олиб келиш мақсадида акционерлик тижорат “Асака банк” билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва албатта, қудратли бўлади”.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Мавзуга оид
17:23 / 15.10.2024
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарлари лавозимидан озод этилди
13:43 / 10.08.2023
2022 йил Ўзбекистонда 1,8 млн тонна узум етиштирилди — ҚХВ
19:51 / 27.07.2023
Узумчиликда Олтиариқ тажрибаси кенгайтирилади
16:58 / 28.10.2022