Дунёда 2 млрд киши ифлос сув ичмоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда деярли 2 млрд киши нажас билан ифлосланган сувни ичишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда ташкилот сайтида чоп этилган хабарда маълум қилинган.
Ифлосланган сувнинг истеъмол қилиниши ҳар йили 500 минг кишининг диареядан вафот этишига олиб келади ҳамда вабо, полиомиелит, терлама, дизентерия, трахома билан касалланиш ҳамда шистосома ва гижжалар каби паразитлар билан зарарланиши хавфини кўп карра оширади. 2015 йилда БМТ Бош ассамблеяси барча учун санитарияни таъминлаш ва сув захираларидан оқилона фойдаланишни ўз ичига олувчи Барқарор ривожланиш мақсадларини қабул қилган. Бироқ, охирги маълумотларга кўра, амалда ҳамма давлатлар ҳам бу мақсадга эришиш учун чоралар кўрмаяптилар.
Сув, санитария ва гигиенага ажратиладиган йиллик бюджет охирги 3 йил ичида ўртача 4,9 фоизга ошган бўлса-да, 80 фоиз давлатда миллий даражада яхшиланишларни ўтказиш учун маблағ етмайди. Бунда кўпчилик ривожланаётган давлатлардаги инфратузилма аҳолига хавфсиз ва ишончли хизматлар кўрсатадиган даражада мукаммал эмас.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, сув ва санитарияга эга бўлишни молиялаштириш инсонлар соғлиғи ва ривожланишга ижобий таъсир қилади ҳамда янги иш ўринлари яратишга имкон беради.
Мавзуга оид
13:56 / 14.10.2024
Озарбойжонда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича миллий стратегия қабул қилинди
14:37 / 31.07.2024
Қўйлиқдаги овқат бозори фаолияти тўхтатилди
16:43 / 06.07.2024
Сув ўлчайдиган ибтидоий “инновация” – “Ўзсувтаъминот” Навоийда сувни исроф қилмоқда
19:10 / 28.06.2024