Қўйлиқдаги овқат бозори фаолияти тўхтатилди
Санэпидхизмат ва ички ишлар ходимлари бозорда рейд ўтказиб, у ердаги санитар ҳолат бир неча марта огоҳлантириш берилганидан кейин ҳам яхшиланмаганини қайд этди. Объект санитар нормаларга жавоб берадиган ҳолатга келтирилмагунга қадар, бозор ишламайди.

Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати видеосидан кадр
Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Бектемир туман бўлими, Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Карантин бўлими ва туман ИИБ биргаликда Қўйлиқ деҳқон бозорида рейд ўтказди. Бу ҳақда Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси хабар бермоқда.
Бозорда жойлашган овқат сотиш шохобчасида санитарита қоидалари қўпол равишда бузилаётгани, бир неча маротаба огоҳлантиришлар ва тарғибот ишлари ўтказилишига қарамасдан, объектда ҳолат ўзгаришсиз қолгани сабабли “овқат бозори”нинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.
“Объектда санитария ҳолати яхшиланиб, мутахассислар томонидан талабга жавоб бериши тўғрисида хулоса берилмагунга қадар, овқат бозори иш фаолиятини давом эттирмайди”, – дейилади расмий ахборотда.
Эслатиб ўтамиз, шу йил март ойида Қўйлиқ улгуржи бозори фаолияти тугатилган эди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

09:50
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади

14:56 / 06.05.2025
Тошкентда “закладка” билан шуғулланган талаба 12 йилга қамалди

22:14 / 05.05.2025