Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған ва Путин Суриядаги кимёвий ҳужумни муҳокама қилишди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқотда Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.
"Суриядаги вазиятнинг ривожланиши муҳокама қилинди. Жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тартибини мустаҳкамлаш мақсадида биргаликдаги ишни давом эттириш, Сурия бўйича музокаралар жараёнига кўмак беришга тайёр бўлиш бўйича умумий фикр билдирилди", дейилган хабарда.
Етакчилар Суриянинг Хон-Шайхун шаҳрида кимёвий қурол қўлланишининг синчков ва батафсил тергов қилиниши тезроқ ўтказилиши кераклигини айтдилар.
Кимёвий ҳужум 4 апрелда содир этилган. Маълум қилинишича, унинг оқибатида 70 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган, 500 дан кўпроқ одам жабрланган.
Мавзуга оид
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026