Фотосаёҳат: Тошкент ҳайвонот боғи меҳмонлар билан гавжум
Бугун, 16 апрель куни Тошкент ҳайвонот боғи ҳар сафаргидан-да одамлар билан гавжум бўлди. Машиналар тўхташ жойидаги тирбандлик ёки чипта олиш учун навбатнинг кўплигидан ҳам билиш мумкин.
Республикамизнинг бошқа вилоятларидан ҳам меҳмонлар узоқ йўл босиб, ҳайвонот боғида сайр қилиш учун келишганига гувоҳ бўлдик. Бугунги об-ҳаво ҳам барчани хурсанд қилди. Ҳайвонот боғи оилавий дам оладиган сўлим гўшага айлангани, албатта, қувонтиради.
Бироқ айрим бўлинмаларда ҳаво етишмаслиги (айниқса, маймунхона ва балиқлар хонаси), таъмирталаб бинолар, қаровсиз ҳудудлар ҳайвонот боғига ташриф буюрган меҳмонлар таассуротларини ўзгартириб юборади.
Ушбу камчиликлар тез орада бартараф бўлишига умид билдирган ҳолда дам олиш кунида Тошкент ҳайвонот боғидан олинган махсус репортажни тақдим этамиз.
Дарвоқе, ҳайвонот боғининг манзилини эслатиб ўтамиз: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 232-А.
Мурожаат учун телефон: (+ 998 71) 289-07-95
Феруза Авазова тайёрлади
Мавзуга оид
23:30 / 29.09.2024
Нигерияда шер ҳайвонот боғи ходимини ғажиб ташлади
13:07 / 31.08.2024
Германия ҳайвонот боғида дунёдаги энг кекса ялқов вафот этди
17:13 / 22.08.2024
40 йиллик тутқунликда — Жанубий Африка ҳайвонот боғидаги сўнгги фил озод этилди
16:44 / 26.03.2024