Панама терма жамоаси футболчиси отиб кетилди
Панама терма жамоаси аъзоси Амилькар Энрикес Нуэво-Колоне шаҳридаги уйида ўқотар қуролдан отиб ўлдирилган.
Mirror нашри хабарига кўра, номаълум шахслар ҳужуми вақтида «Америки Кали» клуби яримҳимоячиси бўлган Энрикес бир нечта ўқ тегиши оқибатида ҳалок бўлган, унинг ёнидаги яна икки киши жароҳатланган.
33 ёшли футболчи Сабанитас шаҳар шифохонасига олиб келинган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиша олишмаган.
Энрикес 2005 йилда Панама терма жамоасида дебют қилган эди. У терма сафида сафида 75 ўйинда майдонга тушган. У ЖЧ-2018 саралаши доирасида 2017 йилнинг 28 март куни АҚШ термасига қарши ўтган ва 1:1 ҳисобида якунланган учрашувда ҳам ўйнаганди.
Панама президенти Хуан Карлос Варела ҳодисани қоралаган ва жиноятчиларни топишга кўрсатма берган.
Мавзуга оид
17:01 / 23.12.2024
Трамп Панама каналини олиб қўйиш билан таҳдид қилди
01:17 / 21.08.2024
Панама АҚШ томонидан молиялаштириладиган рейслар орқали мигрантларни қайтаришни бошлади
10:36 / 09.04.2024
Панамада «Панама ҳужжатлари» иши бўйича суд бошланди
13:33 / 30.11.2021