Жаҳон | 23:01 / 17.04.2017
19017
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг рафиқаси эрига мадҳия ижроси вақтида ўзини қандай тутиш кераклигини эслатиб қўйди

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ мадҳияси янграётган вақтда қўлини кўксига қўйиб туришни ёддан чиқариб қўйди, бироқ унинг рафиқаси Меланья унга бу ҳақда эслатди, деб хабар бермоқда CNN телеканали. 

Воқеа Оқ уйда пасхани нишонлаш вақтида юз берган.

АҚШ мадҳияси янграй бошлаганда Меланья Трамп ўғли Бэррон билан қўлларини кўксиларига қўйиб турганлар, бироқ Дональд Трамп бундай қилишни унутиб қўйган.

Шунда АҚШнинг биринчи хоними турмуш ўртоғига мадҳия вақтида ўзини қандай тутиш кераклигини чап қўли билан "оҳиста" билдириб қўйган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид