Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрта ер денгизида бир кун ичида 4,5 минг муҳожир қутқариб қолинди
Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати бир кун ичида Европага Ливиядан Ўрта ер денгизидаги Сицилия бўғози орқали ўтмоқчи бўлган 4,5 минг муҳожирни қутқариб қолди. Бу ҳақда 16 апрелда Il Sole 24 Ore нашри хабар берди.
Дамланган қайиқлардан бирида 7 жасад аниқланган. Reuters ахборот агентлиги эса Ливия қирғоқлари яқинида камида 20 муҳожир ҳалок бўлганини маълум қилган.
Ёрдам Италия ва бир қатор ноҳукумат ташкилотларининг кемаларида 33 та қутқарув операцияси давомида кўрсатилди.
Муҳожирлар оқимининг бундай кескин ошишига денгиздаги осойишта об-ҳаво сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Одамларни ноқонуний ташувчиларнинг фикрича, бундай қулай шароит 200 км лик бўғозни хавфсиз кечиб ўтишга имкон яратади.
Мавзуга оид
10:24 / 04.04.2026
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
13:34 / 04.02.2026
Ливияда Қаззофийнинг ўғли ўлдирилди
10:18 / 28.01.2026
Испания 500 минггача ноқонуний муҳожирни легаллаштиради
13:33 / 05.01.2026