Фан-техника | 22:54 / 18.04.2017
7389
3 дақиқада ўқилади

Citroen «одамлар учун кроссовер» чиқарди

Citroen компанияси янги C5 Aircross серияли йўлтанламасни намойиш этди. Унинг жаҳон премьераси Шанҳайдаги автошоуда бўлиб ўтади. Моделнинг энг муҳим ўзига хос жиҳатларидан бири ҳар бир йўловчининг ўзини қулай ҳис этиши учун хизмат қилувчи ички қисмдир. «Ситроен»да кроссоверга  «одамларга мўлжалланган» деб таъриф беришди.

Йўлтанламаснинг узунлиги 4,5 метр, эни – 1,84 метр, баландлиги эса – 1,67 метрга тенг. Ғилдирак базаси ўлчами эса 2,73 метрни ташкил этади. Юкхона ҳажми - 482 литр.

Citroen C5 Aircross EMP2 негизида қурилган бўлиб, йўлтанламас серияли «Ситроенлар» орасида биринчи бўлиб «прогрессив гидравлик ёстиқчали» янги илгакка эга. Бу юришдаги сиқиш ва узилишдаги иккита гидравлик стопордир. Улар иккиқувурли амортизаторларда ўрнатилган ҳамда ёриқдан ҳимоялайди. Катта тешикларда гидравлик стопор зарба кучини бир қадар пасайтиради. 

C5 Aircross салони икки рангдаги ўриндиқларга эга, олдинги ўринларда эса массаж, люкли панорамали том, 12,3 дюймли рақамли қурилмалар панели ва саккиз дюймли мультимедия мажмуаси тачскрини, атрофни видеокўриш тизими бор.

Шу билан бирга, янгилик хавфсизлик ва ҳайдовчига ёрдам тизимига эга – улар орасида, автоматик равишда тезкорлик билан тўхташ ва полосада ушлаб туриш, шунингдек адаптивли машинани бутунлай тўхтатиш имконига эга круиз-назорат бор.

Мотор ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас, бироқ Citroen’дан хабар беришларича, йўлтанламас марканинг гибридли куч қурилмаси ҳамда ташқи тармоқдан қувват олиш имконига эга биринчи модели бўлади.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, йўлтанламас 1,2 дан 2,0 литрлик ҳажмга қадар бўлган моторлар билан таклиф этилиши мумкин. Бундай от кучи 120-180ни ташкил этади. Тўла узатма фақатгина гибридда бўлади, қолган нусхалар эса олдинги узатмага эга бўлишади.

Хитойда C5 Aircross 2017 йилнинг октябридан сотила бошланади, Европа бозорига эса 2018 йилнинг охирларида чиқарилади.

 

Мавзуга оид