Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада милиция ходимлари сони беш баробарга оширилади
Венесуэла президенти Николас Мадуро душанба куни миллий милиция ходимлари сони бирданига беш бараварга кўпайтирилиши ҳақида маълум қилди. Бу мамлакатда кузатилаётган оммавий норозиликлар фонида юз беради.
Венесуэлада норозилик намойишлари 4 апрелдан бошлаб кузатилмоқда, улар мухолиф миллий ассамблея ҳокимиятини жиддий равишда чеклаган Олий суд қароридан сўнг бошланди. Қарор кейинчалик бекор қилинди, бироқ мухолифат вакиллари суд аъзолари истеъфога чиқишини талаб қилиб, намойишларга чиқишди.
"Мен мудофаа вазирига ушбу йил давомида милиция сонини 500 минг кишига кўпайтириш бўйича режани тасдиқлаб бердим. Ҳар бир милиционерга тегишли равишда милтиқ берилиши лозим", - дея маълум қилди Мадуро милиция ташкил топганига бағишлаб ташкил этилган митинг давомида.
Айни дамда Венесуэла миллий милициясида 100 минг киши бор. У 2007 йилда Ҳуго Чавес фармони билан миллий қуролли кучларга суверенитет ва мустақилликни ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўнгги маълумотларига кўра эса, Венесуэлада норозилик намойишлари вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари билан тўқнашувлар давомида олти киши ҳалок бўлди, умумий ҳисобда 470 инсон қўлга олинди.
Мавзуга оид
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
19:07 / 25.04.2026