Жамият | 17:50 / 21.04.2017
8404
2 дақиқада ўқилади

Йилнинг 1 чорагида 1130,4 километр ички хўжалик йўллари, қишлоқ ва овуллар кўчалари таъмирланди 

2017 йилнинг I чорагида «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида қатор лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш йўналишида темир  йўл соҳасида юқори тезликдаги "Talgo-250” русумли йўловчи поездини сотиб олиш, темир йўл линияларини қуриш, таъмирлаш, электрлаштириш ҳамда вагонлар таркибини янгилаш каби 6 та лойиҳа доирасида 107,7 млн. доллар маблағ ўзлаштирилди; 

Тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича умумий қиймати 12,7 млн. доллар бўлган 10 та лойиҳа амалга оширилди;

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасига 32 млн. доллар миқдорида инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига 3 та янги ва модернизация қилинган замонавий енгил саноат корхоналари ишга туширилди;

Автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари доирасида 102 млрд. сўмлик ишлар бажарилди. 1130,4 км ички хўжалик йўллари, қишлоқ ва овуллар кўчалари тўлиқ ва жорий таъмирланди. 

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида 1800 кмдан ортиқ коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда 15 дона гидротехник иншоотлари реконструкция қилинди.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мева-сабзавот, картошка ва узум ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, ички бозорда уларга бўлган нархлар кескин ошишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида: 

•  барча тоифадаги хўжаликларнинг асосий майдонларига 106,5 минг гектар сабзавот, 64,9 минг гектар картошка ва 9,4 минг гектар полиз экинлари экилди;  

•  фермер, деҳқон хўжаликлари ва тадбиркорлар томонидан 89 гектар майдонда иссиқхоналар, 14,1 минг тонна ҳажмли музлаткичли-омборхоналар ҳамда 28,8 мингта хонадонларда 287 гектар иссиқхоналар ташкил этилди.

Мавзуга оид