Жамият | 07:44 / 24.04.2017
3874
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда турар жой иморатидаги ёнғинда 5 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги турар жой иморатида юз берган ёнғин оқибатида камида 5 киши, жумладан 3 бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар бермоқда

"Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, кўплаб одамлар жароҳат олган. Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин икки қаватли уйни қамраб олишидан аввал гумбурлаган овозлар эшитилган. Олов қўшни уйлардан бирига ҳам ўтиб кетган, деб хабар бермоқда нашр.   

Мавзуга оид