Жаҳон | 21:13 / 24.04.2017
6597
1 дақиқада ўқилади
Трамп WikiLeaks асосчиси Ассанжнинг ҳибсга олинишига қарши эмаслигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг ҳибсга олинишига қарши эмаслигини айтди. Бу ҳақда International Business Times нашри хабар бермоқда.
Трамп WikiLeaks’ни ёқтиришини айтгандан бир йил ўтмай, унинг асосчисининг ҳибсга олинишига қарши эмаслигини айтмоқда. "Мен бунда иштирок этмайман, бироқ Жефф Сешнс (АҚШ бош прокурори) буни истаса, мен қаршимасман", деб айтди Трамп Associated Press ахборот агентлигига берган интервьюсида.
Аввалроқ Сешнс Ассанжнинг ҳибсга олиниши адлия вазирлигининг устувор мақсадларидан бири эканлигини айтган.
Мавзуга оид
09:14 / 26.06.2024
Wikeleaks асосчиси Ассанж АҚШ суди томонидан озод қилинди
08:52 / 25.06.2024
WikiLeaks асосчиси Ассанж Британия қамоқхонасидан озод этилди
11:08 / 21.05.2024
Лондон суди Ассанжга АҚШга экстрадиция бўйича эътироз билдиришга рухсат берди
08:15 / 10.06.2023