Иқтисодиёт | 22:29 / 25.04.2017
27043
2 дақиқада ўқилади

Харид қилингандан кўп ўтмай сотиб юборилувчи машиналар рейтинги тузилди

Фото:motor.ru

АҚШнинг автомобиль бозори ва машиналар савдоси тадқиқотини олиб борувчи iSeeCars ташкилоти ишлатилишининг биринчи йилиёқ энг кўп сотиб юбориладиган машиналарни маълум қилди. 11 та моделдан иборат бўлган рейтингнинг ярмидан кўп қаторини премиал машиналар эгаллади. 

Мутахассислар янги машиналарнинг (2015-2017 йилларда ишлаб чиқарилган моделлар) 2015 ва 2016 йилларда сотилиши бўйича 24 млнта ҳолатни таҳлил қилиб чиқдилар. VIN-кодлар (транспорт воситасининг идентификацион рақами) ёрдамида биринчи марта сотилишидан (янгилигида) 4 ойдан бир йилгача муддат ичида минилган автомобиллар бозорига қўйилиб, такроран сотилган машиналар аниқланди.

iSeeCars’да янги автомобиль сифатида сотилган вақтда катта миқдорда йўл босиб ўтган ҳамда кам йўл босиб ўтган минилган машиналар умумий автомобиллар орасидан чиқариб ташланди. Бундан ташқари, рўйхатга 50 мингтадан кам миқдорда сотилган моделлар киритилмади.

Рўйхатга кўра, энг кўп такрор сотилувчи машиналар BMW 3-Series бўлди, бу машиналар қайта сотилган умумий машиналарнинг 8 фоизини ташкил қилди. Рейтингга, шунингдек, BMW’нинг яна 3 та модели, "Мерседес"нинг 2 модели кирди.

Муаллифлар рейтингга премиал машиналарни киритишларининг сабабини бу маркалар дилерлари кўпинча янги автомобилларни мижозларга уларнинг машиналари таъмирланаётган вақтда ўрнига берилувчи машина сифатида сотиб олишлари билан тушунтирдилар. Автомобиллар биринчи йил ишлашининг охирида яхши ҳолатда бўлса ҳам минилган машина сифатида сотилади.

Бундан ташқари, мутахассисларнинг фикрича, одамлар премиал моделларни улардан ҳафсалалари пир бўлгани сабаб сотиб юборишади. 

Шунингдек, iSeeCars’да автомобиллар янгилигида сотилган нарх ва минилган машина сифатида сотилган нарх ўртасидаги ўртача фарқни ҳисоблаб чиқишди. Бу борада энг кам фарқ билан Subaru WRX модели сотилган.

 

Мавзуга оид