Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаота метросида бомба қўйилганини маълум қилган киши шахси аниқланди
Олмаота полицияси Олмаота метросида гўёки бомба қўйилганини маълум қилган кишининг шахсини аниқлади. Бу кимса Сарқанд шаҳрида яшовчи балоғатга етмаган ўсмир бўлиб чиққан.
24 апрель кечки пайт метрода бомба қўйилгани ҳақидаги аноним қўнғироқдан кейин метродан йўловчилар эвакуация қилинган. Портловчи қурилма аниқланмаган.
"Ички ишлар идоралари ҳамда Олмаота шаҳри ва вилояти махсус хизматларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан бомба ҳақида маълум қилган балоғатга етмаган ўсмир шахси аниқланди. У юқоридаги қонунга хилоф ҳаракатни безорилик ниятида амалга оширган", деб айтилди хабарда.
Ички ишлар идораларида маълум қилинишича, судгача тергов давомида теракт ҳақида ёлғон хабар бериш ҳолати бўйича буни амалга оширган кимсанинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади ва унинг айбдорлик даражаси белгиланади.
Мавзуга оид
08:30 / 21.03.2026
Олмаотада 48 нафар меҳнат муҳожирининг паспорти қайтариб олиб берилди
23:31 / 18.03.2026
Ҳайит куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ўз ишини соат 4 дан бошлайди
15:06 / 14.02.2026
Тошкентда қандай қилиб йўлкирада пул тежаш мумкин?
10:50 / 10.02.2026