Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА иккинчи марта янги технологиялар синовида Равшан Эрматов хизматидан фойдаланади
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажаради. Бу ҳақда рўйхат ФИФА расмий сайтида берилган.
Олдин хабар берганимиздек, ФИФА учрашувларни бошқариш учун 9 нафар бош ҳакамларни танлаб олган. Эрматов эса уларнинг ичида йўқ эди. Ўзбекистонлик ҳакам ФИФА таснифидаги мусобақаларда иккинчи марта қўлланилаётган янги тизимни ишлатишда кўмакчи вазифасини ўтайди.
Маълумот учун, Эрматов ФИФАнинг кетма-кет иккинчи йирик мусобақасида бош ҳакам сифатида эмас, балки видеоассистент сифатида ишлаши белгиланмоқда. Бунгача ФИФА видеотакрорларни илк марта синовдан ўтказган клублар ўртасидаги ЖЧда ҳам Эрматов видеоассистент ҳакам сифатида мусобақада қатнашганди.
Конфедерациялар Кубоги жорий йилнинг 17 июнидан 2 июлига қадар Россияда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:37 / 12.10.2025
Равшан Эрматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди
17:16 / 06.10.2025
«Ярмининг ярми ҳам эмас» – Каннаваро билан келишувнинг айрим тафсилотлари маълум қилинди
12:23 / 25.04.2025
Байрам тугади, энди жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш керак – Эрматов ўсмирларни акаларининг хатоларини такрорламасликка чақирди
15:21 / 26.02.2025