19:06 / 30.04.2017
32172

Видео: Дунёдаги энг йирик самолёт-амфибия синови

Интернетда Хитойда ишлаб чиқарилган дунёдаги энг йирик самолёт-амфибия - AG600'нинг синови видеоси тақдим этилди. 

Учиш-қўниш йўлагида ўтказилган синовлар давомида самолётнинг тормоз тизими, ҳаракатлар траекторияси, тўғри йўналиш олиш хусусияти текширувдан ўтказилди. Шунингдек AG600 180 даражали бурилишни амалга оширди. 

Самолёт ёнғинларни ўчириш ва сувда қутқарув амалиётларини ўтказишга мўлжалланган. Унинг йиғилиши ўтган йилнинг июлида Хитойнинг Чжухай шаҳрида тугатилди. 

AG600 20 сонияда ўз бортига 12 тонна сувни тўплай олади. Самолётнинг максимал парвоз оғирлиги 53,5 тоннани ташкил қилади, парвознинг максимал масофаси эса - 4,5 минг километр. Шунингдек самолётдан денгиз муҳити мониторинги, фойдали қазилмаларнинг жойлашуви разведкаси ҳамда йўловчи ва юк ташишда ҳам фойдаланиш мумкин.

Top