Жаҳон | 13:46 / 01.05.2017
8644
2 дақиқада ўқилади

Пхеньян огоҳлантирувчи зарба учун ядро кучларини мустаҳкамлашни тезлаштирмоқчи

Фото: РИА "Новости"

Шимолий Корея “ядровий босиб туриш кучларини максимал даражада кучайтириб бориш борасида чора-тадбирларни тезлаштиради”, деб хабар берди Корея Марказий телеграф агентлиги КХДР ТИВ спикери баёнотига асосан.

Баёнотда айтилишича, АҚШ КХДРга қарши санкциялар ҳақида бонг ураётган ва унга босимни ошираётган бир шароитда, Шимолий Корея “ядровий босиб туришни максимал даражада тезлаштириб боради”. ТИВ спикерининг хабар қилишича, АҚШ қўрқитиш ва шантаж сиёсатини давом эттириб борса, “КХДР ўзини ҳимоя қилиш ва огоҳлантирувчи ядро зарбаси учун ўз ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашда давом этади”.

Баёнот АҚШ ва Жанубий Кореянинг икки ойлик кенг кўламли машқлари якунланишига жавобан ва Американинг таркибида “Карл Винсон” атомли авиаташувчиси бўлган зарба авиагуруҳи Корея ярим оролига бориши фонида пайдо бўлди. Эслатиб ўтамиз, шанба куни КХДР навбатдаги баллистик ракетани синовдан ўтказди ва у муваффақиятсиз якун топди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид