Трамп Сингапур ва Таиланд бош вазирлари билан Шимолий Кореяни муҳокама қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Сингапур ва Таиланд бош вазирлари Ли Сянь Лун ва Прают Чан-Оча билан телефон мулоқоти давомида Шимолий Корея ўз ядровий дастурини ривожлантириши орқали солаётган хавфни муҳокама қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, томонлар Шимолий Кореяга "сиёсий ва иқтисодий босим ўтказиш усулларини" муҳокама қилишган. Трамп, шунингдек, суҳбатдошларини Вашингтонга келишга таклиф қилган.
29 апрелда Шимолий Корея навбатдаги маротаба баллистик ракета синовини ўтказди. Тахмин қилинишича, синов муваффақиятсиз якунланган. Ракета 40 км чамаси учиб, Япон денгизига қулаган.
Кейинроқ Трамп Шимолий Корея янги ядровий синов ўтказадиган бўлса, "бундан хурсанд бўлмаслигини" ва АҚШ бунга ҳарбий жавоб бериши мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид
15:07
Ветнамдан Эронгача: Шимолий Корея қачон ва кимларга урушда ёрдам берган?
16:31 / 18.10.2024
КХДР Украинадаги урушга 12 минг ҳарбийсини юбормоқчи — Жанубий Корея разведкаси
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
19:27 / 17.10.2024