Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2016 йил охирида Ироқ қарзи 100 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилди
Фото:anothercitizenship.com
2016 йил охирида Ироқ марказий ҳукуматининг ташқи қарзи 107 млрд долларни ташкил қилди, деб маълум қилди "Анадолу" ахборот агентлигига Ироқ парламентининг молиявий қўмитаси аъзоси Нажиба Нажиб.
Унинг айтишича, агар Ироқнинг ташқи қарзи шартли равишда уч қисмга бўлинса, унда унинг деярли 50 фоизи ёки 55 млрд доллари БААС партияси, яъни Саддам Ҳусайн ҳокимияти даврига тўғри келади.
Нажибнинг айтишича, Ироқнинг собиқ етакчилари вақтидаги қарз давлатнинг Кувайт ва бошқа давлатлар билан уруши оқибатлари ҳисобланади.
Қарзнинг 2- ва 3-қисми 2004 йилдан бошлаб, яъни ИШИД террорчилик ташкилоти пайдо бўлгандан кейин йиғила бошланган.
Нажибнинг айтишича, қарзнинг 2-қисмини Ироқнинг ҳукумат харажатларини қоплаш учун бошқа давлатлардан олган қарзи ташкил қилади. Жумладан, маблағлар Халқаро валюта жамғармаси, Япония ва бошқа давлатлар томондан тақдим қилинган.
Депутатнинг айтишича, Ироқ давлат хизматчиларига маошлар Жаҳон банкидан олинган қарзлар ҳисобидан берилади.
Мавзуга оид
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
12:15 / 14.03.2026
2026 йилда пахтани машинада териш улуши 70 фоизга етказилади
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026