Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
Ҳибсга олишлар ўтган ойда коррупцияда айбланиб сўроқ қилинаётган нефт вазири ўринбосари Аднан ал-Жумайлининг кўрсатмаларидан сўнг амалга оширилган. Ҳукумат коррупция иши билан боғлиқ ҳибсга олиш кампанияси давом этаётганини маълум қилди.
Ироқда 40 нафардан ортиқ юқори мартабали амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда INA агентлиги хабар бермоқда.
Агентликнинг маълумот беришича, ҳибсга олишлар ўтган ойда коррупцияда айбланиб сўроқ қилинаётган нефт вазири ўринбосари Аднан ал-Жумайлининг кўрсатмаларидан сўнг амалга оширилган.
INA манбасининг қўшимча қилишича, "қўлга олинганлар орасида парламент депутатлари, ҳукумат амалдорлари бор". Қайд этилишича, бу депутатларнинг дахлсизлик мақоми бекор қилинган.
Агентлик хабарига кўра, пойтахт Бағдод ҳамда Восит ва Арбил вилоятларида 47 нафар ҳукумат вакили ҳибсга олинган. Полиция қўлга олинганларнинг уйларида тинтувлар ўтказмоқда.
Ироқ ҳукумати коррупция иши билан боғлиқ ҳибсга олиш кампанияси давом этаётганини маълум қилди.
"Кейинроқ нефт ва электроэнергия вазирлигидаги коррупция ишига алоқадор янги номлар эълон қилиниши" айтилмоқда.
Мавзуга оид
10:39 / 27.06.2026
Сув хўжалигидаги коррупция давлатга 70 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган
19:03 / 24.06.2026
Ўз ишлаётган ташкилотдаги коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимоя қилинади
18:43 / 24.06.2026
Коррупцияга қарши ички назоратчиларнинг хавфсизлиги кафолатланди
18:32 / 23.06.2026