07:53 / 03.05.2017
17436

Ҳиндистонда қорин соҳасида иккинчи боши бор чақалоқ туғилди

Фото: Rareshot News\ SWNS/com

Ҳиндистонда қорин соҳасида иккинчи бош ва учинчи қўл бор чақалоқ дунёга келди. Шифокорларнинг айтишича, чақалоқнинг паразитик эгизи ривожланмай қолган. 

Иккинчи бошда кўз ва қулоқлар бўлмаган, бироқ шунга қарамай қизчадан асосий озиқавий моддаларни тортиб олган. Шифокорлар ортиқча бошни олиб ташлаш бўйича операция ўтказишга қарор қилишган.

Жайпурдаги JK Lone шифохонаси жарроҳлари бу вазифани аъло даражада уддалай олдилар. 4 соат давом этган операциядан кейин чақалоқдаги ортиқча бош ва қўл олиб ташланди. Ҳозир қизалоқ шифокорлар кузатуви остида қолмоқда ва аҳволи яхшиланмоқда, деб хабар бермоқда Daily Mail. 

Қизча онасининг айтишича, туғуруқдан аввалги текширувларда унга ҳомила нотўғри ривожланаётгани ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Қизча бепул операция қилинган.

Қоидага кўра, паразитик эгизлар эмбрионларнинг ҳомиладор бўлиш вақтида ажралиши ушланиши асорати ҳисобланади. 

Top