Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
85 ёшли собиқ рекордчи Эверестни забт этиш вақтида вафот этди
Фото: AP
Непаллик 85 ёшли Мин Баҳодур Шерхон дунёнинг энг баланд нуқтаси – Эверест чўққисини такроран забт этиб, жаҳон рекордини ўрнатмоқчи бўлганда вафот этди, деб хабар берди Associated Press ахборот агентлиги.
Непал туризм вазирлигининг вакили Гианендра Шрестанинг маълумотларига кўра, эркак 6 май куни кечқурун лагерда вафот этган, унинг ўлими сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
Таъкидланишича, эркак бир неча ой машқ қилган ва шу давр ичида нафас олиш ва қон босими билан боғлиқ муаммолар сезмаган. У тоғли жойда туғилиб ўсгани сабабли унда тоғли жойларда юришда муаммолар бўлмаган.
Шерхон 2008 йил май ойида 76 ёшида Эверестни забт этиб, жаҳон рекордини ўрнатганди. Лекин 2013 йил япониялик альпинист Юитиро Миура 80 ёшида сайёрамизнинг энг юқори чўққисига кўтарилиб, унинг рекордини янгилаганди.
Мавзуга оид
21:44 / 05.10.2025
Бўрон туфайли Эверестнинг шарқий ёнбағрида мингга яқин одам қолиб кетди
07:47 / 01.10.2025
Инфографика: Қуёш тизими чўққилари олдидаги митти Эверест
23:27 / 29.09.2025
Алпинист Эверестдан чанғида тушиб, тарихга кирди
18:08 / 03.07.2025