Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Флоридада 10 ёшли қизча тимсоҳ чангалидан қутула олди
10 ёшли қизча АҚШнинг Орландо шаҳридаги Мосс боғида жойлашган кўлда чўмилаётганда унга аллигатор ҳамла қилиб қолди, деб хабар бермоқда ABC телеканали.
Штатнинг флора ва ёввойи табиат комиссияси маълумотларига кўра, қизча бу кўл учун рухсат берилган 1,5 метрдан сал кўпроқ чуқурликда ва соҳилдан 3 метр узоқликда чўмилаётганда унинг ёнига 1,5 метрлик тимсоҳ писиб келиб, оёғидан ушлаб олган.
Бироқ жасур қизча ўзини йўқотиб қўймай, эпчиллик ва куч мўъжизаси кўрсатиб, тимсоҳ чангалидан қутула олди. У тимсоҳнинг жағини очиб, хавфсиз масофага қоча олган.
Ушбу воқеадан кейин боғ ходимлари тимсоҳни ушлаб, уни ухлатиш орқали бартараф этишган. Оёғининг сон соҳасидан жароҳат олган қизча шифохонага етказилган ва тегишли ёрдамни олгач, тез орада уйига қўйиб юборилган.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2026
Катта Фарғона каналида тимсоҳлар юргани рад этилди
08:36 / 15.05.2026
Флоридадаги аэропортга Дональд Трамп номи берилади
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:31 / 27.02.2026