Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Катта Фарғона каналида тимсоҳлар юргани рад этилди
Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга аниқлик киритиш учун каналда ўрганиш ишларини олиб борган. Ўрганишда каналда тимсоҳлар борлиги аниқланмаган.
Ижтимоий тармоқларда катта Фарғона каналида тимсоҳлар юргани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани Гулистон, Пахтачи, Тегирмон ва Бирлик маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Фарғона магистрал каналида ўрганиш ишлари олиб борилган. Бироқ ўрганиш жараёнида каналда тимсоҳ мавжудлиги аниқланмаган.
Бошқарма фуқаролардан асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни ҳамда фақат расмий манбаларга таянишни сўради.
Мавзуга оид
11:04 / 04.09.2025
“Ўз қурбонларини тимсоҳга едирган” — Колумбияда “Эл-Локо” лақабли жиноятчи ушланди
09:52 / 21.08.2025
“Деразани очолмаяпмиз” — Олтиариқда канализация Фарғона каналига оқизиляпти
12:10 / 15.08.2025
Кўпик оқизилиши биринчиси эмас: “Нил-Гранит” аввалдан Жанубий Фарғона каналини ифлослантириб келгани маълум бўлди
11:22 / 25.06.2025